07:57 / 10.03.2016
3321

«ПСЖ» жавоб ўйинида «Челси»ни енгиб, чорак финал босқичига ўтди

«ПСЖ» Чемпионлар лигаси 1/8 финалида «Челси»га қарши жавоб ўйинида ҳам ғалабага эришиб, лондонликларни мусобақадан чиқариб юборди.

9 март оқшомида Лондонда кечган ўйин ҳам парижликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, «ПСЖ» 16-дақиқадаёқ Рабьюнинг аниқ ҳаракати эвазига тезкор гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Кўп ўтмасдан Диего Коста жавоб голи билан мувозанатни тиклай олган бўлсада, 67-дақиқада Иброҳимович урган гол ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда ҳам «ПСЖ» худди шу босқичда «Челси»ни мусобақадан чиқариб юборган эди.

ЕЧЛ, 1/8 финал
Челси Англия – ПСЖ Франция 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 16 Рабьо, 1:1 – 27 Диего Коста, 1:2 – 67 Ибрагимович.
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кэйхилл, Иванович, Кенеди, Оби Микел, Фабрегас, Педро, Виллиан, Азар (Оскар, 77), Диего Коста (Траоре, 60).
ПСЖ – Трапп, Маркиньос, Тиаго Силва, Давид Луиз, Максвелл, Рабьо, Мотта, Матюиди (ван дер Виль, 87), Ди Мария (Кавани, 82), Ибрагимович, Лукас (Пасторе, 77).
Огоҳлантиришлар: Рабьо (34), Мотта (41), Фабрегас (45), Оби Микел (53), Матюиди (86), Иванович (90).
Биринчи ўйин: 1:2

Top