14:26 / 10.03.2016
2797

Қирғизистон аксилкоррупцион хизмати ва ҳисоб палатаси раҳбарлари истеъфога кетди

Қирғизистон Ҳисоб палатаси бошлиғи Эльмира Ибраимова аксилкоррупцион хизмат бошлиғи истеъфога кетгандан кейин ўз истагига кўра муддатдан аввал истеъфога чиқишга ариза берди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти маъмурияти матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Президент Олмозбек Атамбаев 10 мартда Ибраимова Эльмира Султановнани Қирғизистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимидан аввал у томондан топширилган ариза бўйича озод этилиши ҳақидаги фармонни имзолади", дейилмоқда хабарда.

Ибраимова 2012 йилда бир қатор аксилкоррупцион терговларни бошлаб Ҳисоб палатасига бошчилик қила бошлаган. Қирғизистон Ҳисоб палатаси раиси 5 йилга тайинланади ва Ибраимованинг бу лавозимдаги муддати 2017 йилда тугаши керак эди.

Шунингдек, Қирғизистон аксилкоррупцион хизмати бошлиғи Бўконбой Қазақов ҳам ўз истагига кўра истеъфога чиқди.

Қирғизистон президенти Қазақов ўрнига Улан Исроиловни тайинлади. Исроилов бунгача Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг 7-бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Top