12:50 / 10.03.2016
7630

Reuters: ИШИД етакчиларидан бири аш-Шишаний оғир жароҳатланган

ИШИДнинг ҳарбий вазири сифатида эътироф этиладиган Абу Умар аш-Шишаний тирик, лекин у қаттиқ жароҳатланган. Бу ҳақда Суриядаги инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича марказ маълумотига асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Манбанинг айтишича, аш-Шишанийнинг ўлими ҳақидаги хабар хато. Айни вақтда у Раққа шаҳридаги шифохонада даъволанмоқда.

Қайд этилишича, агентлик бу маълумотни текширмоқда.

8 март куни Пентагон ИШИД бошлиқларидан бири аш-Шишанийнинг ўлими ҳақида маълум қилганди.

Аш-Шишанийнинг ҳақиқий исми Тархан Таимуразович Батирашвили, лақаби Умар Чечен бўлган. У миллати бўйича грузин бўлиб, ИШИД тузилмасида кўплаб юқори лавозимларни эгаллаган, жумладан уруш вазири бўлган.

Top