Спорт | 20:16 / 10.03.2016
3465
1 дақиқада ўқилади

Уэльс термасининг собиқ мураббийи: «Бэйл «Реал»да қолса, русча рулетка ўйнашига тўғри келади»

Уэльс терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Раймонд Верхейеннинг айтишича, Гарет Бэйл «Реал» учун ўйнашда давом этиб, ўз фаолияти келажагини таҳдид остида қолдирмоқда.

Голландиялик ушбу мутахассиснинг фикрича, мадридликлар жамоаси шифокорлари иши аъло даражада эмас.

«Бэйлнинг ўзи ҳар мавсумда жароҳатлар гирдобида қолишни истайди деб ўйлайсизми? Ёки у ўз ишига профессионал ёндашиб, шифокорлари яхши бўлган, жароҳатлар даражаси камроқ бўлган жамоа топишни истмайдими? Бундай жамоалар кўп бўлмаслиги мумкин, лекин бор.

«Реал»да қолиш – бу рус рулеткасини ўйнаш ҳамда ўз футболчилик фаолиятинг келажагини сўроқ остида қолдиришга тенг», – дейди Верхейен.