Спорт | 17:21 / 11.03.2016
1899
1 дақиқада ўқилади
«Ньюкасл» Стив Макларенни истеъфога чиқарди
Стив Макларен «Ньюкасл» жамоаси бош мураббийлиги лавозимини тарк этди.
«Борнмут» жамоасидан қабул қилинган мағлубиятдан кейин клуб раҳбарияти шошилинч йиғилиш ўтказиб, Стив Макларен билан ҳамкорликни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилди.
Бу қарор кўпчилик учун кутилмаган қарор бўлиши мумкинлиги, Стив учун ҳам, футболчилар учун ҳам ноқулайликлар келтириши мумкинлигини тан оламиз ва бунинг учун улардан узр сўраймиз.
Лекин биз жамоа манфаатлари учун тўғри қарор қабул қилинганини ҳис қилмоқдамиз», — дейилади жамоа расмий сайтидаги хабарда.
Бундан олдинроқ, «Ньюкасл»га Рафаэль Бенитес янги бош мураббий бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, 28 тур ўйинларидан кейин «Ньюкасл» 24 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалининг 19 ўрнида бормоқда.