12:08 / 12.03.2016
1204

КХДР Жанубий Кореяга ҳужум қилиши билан таҳдид қилди

КХДР ҳукумати Жанубий Корея АҚШ билан ҳамкорликда ҳарбий-ўқув машғулотлар ўтказгани учун унга ҳужум қилиши билан таҳдид қилди.

Шимолий Корея бош штаби маълумотига кўра, зарба Сеул қарши жавоб йўллай олмайдиган даражада кучли бўлади.

Шунга мувофиқ КХДР “Жанубий Кореяни қутқариш ва миллий бирлашув” операциясини бошлашга тайёр, дейилади маълумотда.

10 март куни КХДР баллистик ракета синовини ўтказган эди. Ким Чен Ин ҳарбийларга жавнговар шай ҳолатда туриш кераклигини айтганди.

Top