00:45 / 12.03.2016
9387

ОАВ: Лондонда "мутант каламуш" аниқланди

Лондон марказида катта ўлик каламуш топилди. Каламушни болалар майдончасида ишчилар топиб олишган, уларнинг айтишича, кемирувчи 4 ёшли боладек келган, деб хабар бермоқда Telegraph нашри.

Британ ОАВларида коммунал хизматлар ходими, 46 ёшли газчи Тони Смит чоп этган каламушнинг сурати пайдо бўлди. Смитнинг айтишича, каламушнинг узунлиги 1,2 метр, вазни эса 12 кг атрофида бўлган.

Смитнинг айтишича, у бундай катта каламушга биринчи бор дуч келган. Маҳлуқ-каламушнинг жасади чиқинди қутисига ташлаб юборилган, бироқ бундан аввал катта каламушлар борлигига ишонмайдиганлар учун ғайриодатий ўлчамдаги каламушни суратга олишга қарор қилинган.

Смитнинг айтишича, у ҳамкасби билан ишлаётган уйда каламушлар жуда кўплаб учрайди. Уларга заҳар таъсир қилмайди, чиқинди идишлари эса ёпилмайди, шунинг учун кемирувчилар деярли доимо озиқаланаверадилар. Маҳаллий коммунал хизматлар ходимлари ҳукумат катта каламушлар муаммосини билишини, лекин аҳоли орасида ваҳима уйғотмаслик учун уни айтмасликни афзал кўришини айтмоқдалар.

Бироқ баъзиларнинг фикрича, суратдаги каламуш ўлчамлари шубҳали кўринмоқда. Эҳтимол катта каламуш билан жасурона суратган тушган эркак шунчаки уни камерага яқин тутаётган бўлиши ва бунинг натижасида каламуш шундай катта кўринаётган бўлиши мумкин.

Бу "ҳийлагарлик" қандай амалга оширилиши қуйидаги суратда намойиш қилинган.

Top