18:41 / 12.03.2016
4592

Муниса Ризаева энг яқин дўстини ошкор қилди

Ўзбек эстрада оламида ўз услуби, йўналиши, овози ва ўзига хос характери билан ажралиб турувчи Муниса Ризаева доим турли шов-шувлар марказида юради. Бироқ ҳозирча хонанда томонларда анча сокинлик.

Айни пайтда қизғин ижод билан банд бўлган Муниса Ризаева “Бекажон” газетасига берган интервьюсида ижод, ҳаёт, бугунги ишлари ва эртанги режалари ҳақида гапирди.

Журналистнинг хонанда маъмурларининг кейинги пайтда тез-тез ўзгараётгани ҳақидаги саволига “Негадир охирги пайтларда талабимга жавоб берадиган инсонни топа олмаяпман, шу сабабли маъмурлар билан ҳамкорлигимиз узоққа бормаяпти. Мен жуда талабчанман”, дея жавоб қайтарган. Шунингдек, у суҳбат давомида энг катта орзуси она бўлиш эканини ҳам таъкидлаган.

Маълум қилишича, Муниса Ризаевага 15 ёшидаёқ совчи келган. Табиийки, ота-онаси рози бўлмаган. Ҳозир эса турмуш ўртоқ танлаш жуда қийин бўлаётганини айтган.

“Энг яқин дўстингиз ким”, деган саволга “Энг яқиним—онам”, дея жавоб қайтарган.

Top