21:14 / 12.03.2016
1688

Покистонда болаларни сотишга қарши қонун қабул қилинди

Покистонда балоғатга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик, болаларни сотиш ва болалар порнографияси учун жазолаш ҳақидаги қонун қабул қилинди.

Манбанинг хабар беришича, Покистон сенати юқоридаги жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Жиноят кодексига ўзгартиришлар қонуннинг президент томонидан имзоланганидан кейин кучга киради. Шунингдек, янги қонун билан жиноий жавобгарлик ёши 7 ёшдан 10 ёшга кўтарилади.

Жинсий тажовузлар 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Болалар порнографияси учун 7 йиллик қамоқ жазоси ва 700 минг Покистон рупийси (7 минг доллар) миқдорида жарима белгиланади.

Top