08:20 / 12.03.2016
1355

Рекордчи фазогир Скотт Келли нафақага чиқмоқда

АҚШлик фазогир, коинотда ўтказилган вақт бўйича рекордчи Скотт Келли 1 апрелдан нафақага чиқмоқда, деб хабар бермоқда NASA агентлиги.

Келли 1996 йилда 4 коинот парвозини амалга ошириб, илк бор фазогирликка қадам қўйган. 52 ёшли фазогир коинотда узоқ вақт бўлишнинг инсон организмига таъсирини ўрганиш бўйича дастурга кўмаклашишни давом эттиради.

Скотт Келли ва россиялик фазогир Михаил Корниенко Халқаро коинот станциясида "Бир йил коинотда" миссиясида иштирок этишиб, март бошида Ерга қайтишганди.

Top