16:15 / 12.03.2016
4420

Шайх Зайниддин жоме масжиди жамоаси ҳашарда фаол қатнашди

Ҳашар—халқимизга хос бўлган озодалик, поклик, уюшқоқлик, баҳамжиҳатлик рамзи. Минг йиллардан бери ўтказиб келинадиган бу хайрли тадбир ўзбек миллатининг ободлик ва бунёдкорликка бўлган муҳаббатининг амалий ифодаси, десак муболаға бўлмайди.

12-13 март кунлари юртимизда умумхалқ хайрия ҳашари куни, деб эълон қилинган. Мамлакатимизнинг барча корхона-ташкилотлар қатори Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Шайх Зайниддин жоме масжидида ҳам ҳайрия хашари уюшқоқлик билан ўтказилди.

Одилхон Исмоилов бошчилигидаги масжид жамоаси мазкур тозалик тадбирида фаол иштирок этди. Масжид ичи, ташқарисидаги ҳудудлар тозаланди, дов-дарахтлар шоҳ-шаббалар буталиб, покиза ҳолга келтирилди. Шунингдек, қабристон ҳудудида ҳам тозалаш ишлари ўтказилди. Қабр ёқалари ўт-ўланлардан тозаланиб, тартибга келтирилди.

Top