07:18 / 12.03.2016
1610

Шимолий Корея сув ости кемаси билан алоқани йўқотди

Пхеньян ўзининг сув ости кемаларидан бирини йўқотиб қўйди. Кема билан алоқа йўқотилган. Бу ҳақда АҚШдаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда CNN телеканали хабар берди.

Таъкидланишича, АҚШлик ҳарбийлар кема ортидан кузатув олиб борган. Кема Шимолий Кореянинг шарқий соҳиллари яқинида номаълум вазифани бажарган. АҚШда кеманинг келгуси тақдири, яъни у чўкиб кетганми ёки сузиб юрибдими, аниқ бир маълумот йўқ. Бироқ кема манёврлар вақтида шикастланган бўлиши тахмин қилинмоқда. Шунингдек, сув ости кемаси ракеталар отишни машқ қилаётган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.  

Шимолий кореялик ҳарбийлар сув ости кемасини қидириш бўйича операция ўтказмоқдалар. Кемани АҚШ разведкаси ҳам авиация ва кемалар кўмагида қидирмоқда.

CNN’нинг таъкидлашича, кемани қидириш операцияси бир неча кундан бери давом этмоқда.

Top