Жаҳон | 22:26 / 13.03.2016
3154
1 дақиқада ўқилади

Анқара шаҳри марказида кучли портлаш содир бўлди

Туркия пойтахти Анқара шаҳрида кучли портлаш содир бўлди. NTV телеканали маълумотига кўра, бу кучли портлаш туфайли жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар бор.

Маълум қилинишича, портлаш пойтахтнинг Қизилой даҳасидаги Гувен-парк хиёбони ҳудудида Тошкент вақти билан соат 21:45да рўй берган. Портлашдан кейин ҳудуддаги бир қанча машиналар ёна бошлаган.

Ҳозирда полициячилар ҳудудни ўраб олишган.

Маҳаллий ОАВ бу портлаш теракт экани ҳақида ва қурбонлар сони кўплиги ҳақида ёзишмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш автомобилга ўрнатилган портловчи модда ҳаракатга келтирилиши орқали содир этилган.