20:11 / 13.03.2016
1454

«ПСЖ» «Труа»ни 9:0 ҳисобида енгиб, муддатидан олдин Франция чемпионига айланди

Бугун Франция чемпионатида 30 тур ўйинлари давом этди. Парижнинг «ПСЖ» жамоаси «Труа» майдонига сафар қилди ва 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Параллел кечган учрашувда «Монако» «Реймс» билан дуранг ўйнади ва энди «ПСЖ»га ета олмаслиги аниқ бўлди.

Бу ғалаба парижликларнинг мавсум якунига 8 тур қолганида, муддатидан олдин чемпионлик масаласини ҳал қилишига имкон берди. Жамоа 30 турда 77 очко тўплади. 30 ўйиндан 24тасида ғалаба, 5тасида дуранг ва фақат биттасида мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати 62-15. Ҳозирда иккинчи ўринда бораётган «Монако» ҳисобида 52 очко бор. Учинчи ўриндаги «Ницца» 47 очко тўплаган.

Бу Европа футболи учун рекорд даража ҳисобланади (чемпионликни 8 тур олдин ҳал қилиш).

Қайд этиш керакки, Лоран Блан шогирдлари тўртинчи мавсум кетма-кет чемпионликка эришишди.

Труа – ПСЖ 0:9 (0:3, 0:6)
Голлар: 0:1 – 13 Кавани, 0:2 – 17 Пасторе, 0:3 – 19 Рабьо, 0:4 – 46 Иброҳимович, 0:5 – 52 Иброҳимович, 0:6 – 55 Иброҳимович, 0:7 – 58, автогол Сонье, 0:8 – 75 Кавани, 0:9 – 88 Иброҳимович.
Труа – Дрейер, Нгонга (Карабуэ, 64), Дабо (Аркю, 46), Сонье, Ринкон (Марсьяль, 86), Камю, Тиаго Шавьер, Ниве, Пи, Жан, Гуйе.
ПСЖ – Трапп, Тиаго Силва, Курзава, ван дер Виль (Маркиньос, 46), Давид Луиз, Пасторе, Стамбули, Рабьо (Максвелл, 61), Ди Мария (Лукас, 61), Кавани, Иброҳимович.
Огоҳлантириш: Тиаго Шавьер (73).
Четлатиш: Карабуэ (74).

Top