Жаҳон | 10:52 / 13.03.2016
1276
1 дақиқада ўқилади

Сурияда қирувчи самолёт уриб туширилди

12 март куни Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари таркибидаги МиГ-21 русумли қурувчи самолёт Ҳама аэродроми яқинида уриб туширилди. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда Sputnik хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, жангарилар ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги битим шартларини бузган ҳолда самолётни у ҳарбий базага қўнаётган вақтида нишонга олган.

Ҳужумдан кейин учувчиларидан бири самолётни Ҳамадаги базага қўндиришга ҳаракат қилган, лекин уриниш муваффақиятсиз якунланиб, у ҳалок бўлган, иккинчи учувчи катапульта қилинган. У Сурия ҳарбийлари назоратидаги ал-Мағир шаҳри яқинига тушган.

Ҳужум қилган гуруҳлар вакиллари самолёт Ҳамадаги тинч аҳолини бомбардимон қилганини маълум қилган. Улар бу ҳолат тасвирланган видеоёзувни эълон қилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш