Фан-техника | 23:03 / 14.03.2016
2768
1 дақиқада ўқилади
Дрон қишлоқда пайдо бўлган 90 метрлик чуқурликни тасвирга олди
Англиядаги Скорриер қишлоғида яшовчи Марк Томас дрон ёрдамида уйлардан бирининг ҳовлисида пайдо бўлган чуқурликни тасвирга олди.
Дрон эгасининг баҳолашича, чуқурлик 90 метр чуқурликка эга ва сув қатлами билан тугайди. Скорриер қалай захираларига бойлиги билан машҳур бўлиб, унинг ҳудудида бу металлни қазиб олиш учун ишлатилган кўплаб қаровсиз шахталар мавжуд. 2014 йилда қишлоқнинг бош кўчасида чуқурлик пайдо бўлганди ва бу транспорт қатновининг фалажланишига олиб келган.