10:11 / 14.03.2016
4070

Нукус давлат педагогика институтида Наврўз сайллари бошланди

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2016 йил 19 феврал “2016 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-2493-сонли қарор чиқардилар.

Қарорда байрамнинг тарихи, уни нишонланиш билан боғлиқ урф-одат, анъана ва қадриятларимизнинг моҳияти, аҳамиятини кенг ёритиш, Наврўзнинг руҳи ва фалсафасида ўз аксини топган меҳр-мурувват, аҳиллик ва тотувлик, ёши улуғ инсонлар, табаррук отахон ва онахонларни ҳар томонлама эъзозлаш, кўмакка муҳтож кишиларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ тадбирлар ўтказиш ва хайрия ишларини амалга ошириш лозимлиги ўз аксини топган.

Ушбу қарорда 2016 йилги Наврўз байрамининг фалсафаси белгилаб берилган. Улар қуйидагилардан иборат:

Меҳр-мурувватни;
Аҳиллик ва тотувликни;
Ёши улуғ инсонларни эъзозлашни;

Кўмакка муҳтож кишиларга беғараз ёрдам кўрсатишни аниқ, ҳаётий мисоллар билан тушунтириш.

Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан Қорақалпоғистон Республикасида Наврўз – умумхалқ байрами олдидан аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, жонли мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирларда иштирок этувчи таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар, эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, жамоатчилик вакилларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари шакллантирилган. Улар қуйидагилар:
1. Маврулов Абдухалил Абдулхаевич – Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази директори.
2. Бекназаров Турғун Саидович – Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқий драма театри ижодкори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
3. Мамадалиев Муқаддас – Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқий драма театри ижодкори.
4. Алиев Рихсибой Усманович – “Ўзбекфильм” киностудияси актёри .
5. Рахманов Қурбон Содикович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси “Ахборот-коммуникация технологиялари ва “электрон ҳукумат” тизими асослари” кафедраси мудири


2015 йилнинг 13 март куни тарғибот гуруҳи аъзолари умумхалқ ҳашарида қатнашган ҳолда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида ижодий учрашувда иштирок этдилар. Учрашувни институт ректори Пренов Барликбай Баракбаевич кириш сўзи билан очдилар ҳамда сўзни тарғибот гуруҳи аъзоларига берди.

Гуруҳ раҳбари профессор А.А.Маврилов Наврўз тарихи уни пайдо бўлиши, мустақиллигимизнинг қандай бебаҳо неъматлиги ҳақида маъруза қилиб фикрларининг тарихий рақамлар билан келтириб ўтди.

Гуруҳ аъзолари бўлмсиш анъаткорлар ўз репертуарлари билан профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг баҳорий кайфиятларини янада кўтардилар.

Фасллар келинчаги — баҳорнинг ёқимли тафти дилларимизга ҳузур бағишлаётган шу нурафшон кунларда мамлакатимизнинг барча гўшаларида яшариш ва янгиланиш айёми — Наврўзи олам катта хурсандчилик билан нишонланмоқда.

Шаҳар ва туманларимизда, энг олис қишлоқ ҳамда овулларда ҳам кўчат экиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари авжига чиқиб, беморлар, ёлғизлар ҳолидан хабар олинмоқда, меҳру саховат улашилаяпти.

Ҳа, Наврўз янгиланиш ва яшариш айёми, Наврўз шукуҳи сизу бизни ҳеч қачон тарк этмасин!

Top