14:40 / 14.03.2016
4633

Ўзбекистон икки йил мобайнида қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқаришга 128 млн доллар сарфлайди

“Ўзагропроммашхолдинг” холдинг компанияси 2016 — 2017 йиллар мобайнида ушбу секторни янада модернезация қилиш мақсадида 127,8 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтиради.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ ривожлантириш ишлари тўрт йўналишда олиб борилади. Холдинг, аввало, “Тошкент трактор заводи”ни модернезация қилиш мақсадида 98,5 миллион доллар йўналтиради. Биринчи босқич 2016 йилнинг сўнгига қадар давом этиб, завод базасида 5 минг дона трактор, минг дона пахта териш машинаси ва 2 минг дона прицеп чиқариш назарда тутилган. Иккинчи босқичда эса (2017 йилнинг сўнгига қадар) зарур эҳтиёт қисмларини 6 минг мажмуада ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Холдинг, шунингдек, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техника заводи” АЖга 13,6 миллион доллар, лойиҳалаштириш бюросига эса 15,8 миллион доллар маблағ йўналтиради.

Top