13:36 / 14.03.2016
1706

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2866 сўмдан ошди

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 15 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2866 сўм 75 тийин этиб белгиланди. Бу 10 мартдаги курсга нисбатан 5 сўм 7 тийинга кўп.

15 мартдан эътиборан 1 евро қиймати 3168 сўм 54 тийин (10 мартдаги курсга нисбатан 21 сўм 90 тийин қиммат), 1 Хитой юани 441 сўм 50 тийин (10 мартдаги курсга нисбатан 1 сўм 69 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 40 сўм 77 тийин (10 мартдаги курсга нисбатан 1 сўм 67 тийин қиммат) этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Top