11:59 / 14.03.2016
1651

Қирғизистондаги ўлкашунослик музейларидан бирида мамонтнинг дандон тиши сақланиши маълум қилинди

Қирғизистоннинг Қоракўл шаҳридаги (Иссиқкўл вилоятининг маъмурий маркази) ўлкашунослик музейида 1978 йилда тасодифан топиб олинган, 38 минг йиллик мамонт дандон тиши ва оддий тишлари сақланади. Бу ҳақда музейнинг илмий ходими Бурул Сулайманова "Sputnik Кыргызстан" нашри мухбирига маълум қилди.

10 мартда маҳаллий аҳоли Жерғалан дарёсидан 30 метр нарида "Отрадное" қишлоғи ҳудудида жарлик деворида мамонтга ўхшаш қадимий ҳайвоннинг суякларини топишган. Бу жой Қоракўлдан тахминан 25 км узоқликда жойлашган.

"Бу суяклар 1978 йилда Оқ-Булун кишлоғи яқинида Жерғалан дарёси бўйида қурилиш ташкилоти томонидан топилган. Тахминан, бу ҳудудда бир неча мамонтнинг суяклари бўлган бўлиши мумкин, бироқ музей экспонати сифатида фақат шу суякларнигина сақлаб қолишга муваффақ бўлинган", деб айтди Сулайманова.

Сулайманова топилган суяклар ўтган асрнинг 70-йилларида олимлар топа олмаган палеонтологик объектлар тоифасига тегишли эканини тахмин қилди.

Суяклар топилган жой тўсиб қўйилди, объект ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари томонидан қўриқланмоқда. Иссиққўл вилояти мухтор вакили Асхат Акибаев қазилма ишлари ва суякларнинг ўрганилиши жараёнини ўз назоратига олди.

Top