15:51 / 15.03.2016
1367

Берлинда автомобиль портлаши туфайли 1 киши ҳалок бўлди

Германия пойтахти Берлин шаҳри шарқидаги Шарлоттенбург туманида автомобиль портлаб кетди. РИА Новости нашри хабарига кўра, бу портлаш туфайли автомобиль ичидаги шахс ҳалок бўлган.

Маҳаллий полициячилар машинада портловчи модда бўлганини тахмин қилишмоқда.

Ҳодиса юз берган ҳудудни полициячилар ўраб олишган. Ҳудуд аҳолисига уйларнинг деразаларидан бош чиқармаслик, уйларнинг балконларига чиқмаслик сўралган.

Top