Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 15:29 / 15.03.2016
1296
1 дақиқада ўқилади
Британияда “ақлли” чиқинди челаклари пайдо бўлди
Буюк Британияда шифокорларни чақирадиган “ақлли” чиқинди челаклари пайдо бўлади, деб хабар бермоқда The Telegraph.
Нашрнинг ёзишича, ушбу челаклар махсус сенсорли датчиклар билан жиҳозланган. Агар бирор-бир қария икки ҳафта мобайнида чиқинли ташлагани чиқмаса, датчик бу ҳақида шифохонага хабар беради.
Бу ташаббус Nesta фонди ва хукумат томонидан ташкил этилган давлат хизматлари томонидан ишга туширилди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, кейинги ўн йил мобайнида Буюк Британиядаги барча чиқинди челаклари ана шундай датчиклар билан жиҳозланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш