Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:16 / 15.03.2016
1118
1 дақиқада ўқилади
Франция Кот-д'Ивуардаги ҳужумда 4 фуқароси ҳалок бўлганини тасдиқлади
Франция ҳукумати Кот-д'Ивуарда террорчилар ҳужуми оқибатида 4 фуқароси ҳалок бўлганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Охирги маълумотларга кўра, “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳининг ҳужуми оқибатида 18 киши, жумладан 3 нафар ҳарбий бўлган.
Аввалроқ Франция президенти Франсуа Олланд Кот-д'Ивуардаги пляжда содир этилган ҳужумни “қўрқоқларга хос ҳужум” деб атаганди. Гран-Бассам шаҳридаги курорт зонасига ҳужум 13 мартда содир этилди
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш