Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 14:40 / 15.03.2016
2380
1 дақиқада ўқилади
Microsoft компьютерларга Windows 10 тизимини мажбуран ўрнатмоқда
Windows 7 фойдаланувчилари ўз дастурлари ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз Windows 10 га янгиланаётганининг гувоҳи бўлишмоқда. Бу ҳақда Reddit хабар бермоқда.
Янгиланиш автоматик тарзда юкланмоқда ва компьютерга ўрнатилмоқда. Айрим фойдаланувчиларда бу жараён 15 дақиқа ичида бўлиб ўтмоқда.
Янгиланиш KB 3035583 коди билан амалга ошмоқда. Агар Windows 10 тизими керак бўлмаса, бу ҳолатни компьютердаги автоянгиланиш функцясини ўчириб қўйиш орқали тўхтатиш мумкин бўлади.