Ўзбекистон | 13:46 / 15.03.2016
2522
2 дақиқада ўқилади

Наманган вилояти: Наврўз тадбирлари кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 февралдаги «2016 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан маънавий-маърифий учрашувлар, жонли суҳбат ва мулоқотлар, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда.

«Наврўз – шукроналик ва эзгулик айёми», «Наврўз – янгиланиш ва покланиш байрами», «Хуш келдинг, Наврўзи олам!», «Наврўзинг муборак, эй она Ватан!», «Наврўз – энг ардоқли, асл миллий байрамимиз» каби мавзуларда ўтказилаётган тадбирларда олимлар, маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, мутасадди ҳодимлар ва ёшлар иштирок этди.

Жумладан, Наманган вилоятида Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб ўтказилаётган маънавий-маърифий учрашувлар, жонли суҳбат ва мулоқотлар, тарғибот-ташвиқот тадбирларида Республика Маънавият тарғибот марказининг вилоят, шаҳар ва туманлар бўлимлари раҳбар ва ходимлари фаол иштирок этиб, тадбирларни юқори савияда ўтказилишини таъминлаш чораларини кўрмоқда.

Байрамолди учрашувлари, тарғибот-ташвиқот тадбирлари жойларда режа асосида давом эттирилмоқда.

rah
Тайёрлаган rah
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш