18:46 / 15.03.2016
4995

Тунги навбатчилик мажбурийми?

Маълумки, ташкилот ва корхоналарда фавқулодда вазиятлар чоғида тунги навбатчилик ташкил этилади ҳамда маълум келишув асосида ходимлар унга жалб қилинади. Қонунчиликда бунинг маълум тартиби белгилаб қўйилган.

Меҳнат кодексининг 157-моддасига асосан иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорда ҳақ тўланади.

Мазкур кодекснинг 228-моддасига асосан ҳомиладор аёлларни ва 14 ёшга тўлмаган ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, хомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиги учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади, дейди Меҳнат вазири ўринбосари Баҳодир Низомов “Даракчи” нашрига берган интервьюсида.

Top