14:26 / 16.03.2016
1735

Болалар «Барселона» базасига яширинча киришиб, жамоа аъзолари билан машғулот ўтказишди

ЕЧЛ 1/8 финал жавоб учрашувига тайёргарлик кўраётган Каталониянинг«Барселона» клуби машғулотида бир гуруҳ болалар пайдо бўлди. Чемпионлар лигасининг твиттердаги расмий аккаунтида ёзилишича, болакайларни клуб футболчилари яхши кутиб олишган.

Месси ва унинг жамоадошлари болаларни майдон ташқарисига чиқариб юбориш ўрнига, уларни ўзлари билан бирга машғулот ўтказиш учун таклиф қилган Шу тариқа болакайлар ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби ҳисобланган клуб аъзолари билан ўзига хос кичик машғулот ўтказди.

Кутилмаган ҳолатдан ҳайратланган футболчилар улар билан расмга тушишга ҳам улгурди. Машғулотлар сўнггида футболчилар болаларнинг илтимосини рад этмай, уларнинг футболкаларига дастхат ҳам қўйиб беришди.

Top