Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда дунёдаги энг йирик товуқ тухуми аниқланди
Германиянинг Қуйи Саксония ерида товуқ томонидан қўйилган дунёдаги энг йирик тухум аниқланди. Бу ҳақда The Local хабар тарқатган.
Маълум бўлишича Ингрид ва Гюнтер Майне оиласи хўжалигидаги товуқлардан бири шундай тухум қўйган.
2 ҳафта олдин уларнинг товуқхонасида 184 грамм оғирликдаги тухум топилганди. Жорий ҳафтада эса янада каттароқ тухум олинди - 209 грамм.
Farmers crack own record with 'world's biggest egg' https://t.co/ykyIwZ5ORX pic.twitter.com/9DGGejhseh
— The Local Germany (@TheLocalGermany) 15 марта 2016 г.
Ҳудуд яқинидаги Брауншвейге шаҳарчасида жойлашган табиий фанлар музейига ушбу тухумни экспонат сифатида қўйилиши мумкин.
Гиннесс рекордлар китобига дунёдаги энг йирик тухум сифатида 1956 йилда АҚШда аниқланган 454 грамм оғирликдаги тухум киритилган.