Жаҳон | 01:33 / 16.03.2016
1729
1 дақиқада ўқилади

Калифорнияда гўдаклар орасида эмаклаш бўйича мусобақа ўтказилди

Калифорниянинг Sacramento Kings баскетбол клуби Kaiser Permanente хайрия ташкилоти билан баскетбол учрашувида ҳали юришни билмайдиган гўдаклар орасида эмаклаш бўйича мусобақа ташкил қилди. Пойгада етакчи бўлаётган болакай маррага етиб кела олмади, чунки йўлнинг ярмида чарчаб, дам олиш учун ётиб олган, деб ёзмоқда Mashable портали.

Бу ҳолат олинган кадрларда эмаклаш бўйича пойгада етакчилик қилаётган Лэндон исмли болакай ўзининг асосий рақиби Жэмма исмли қизчага устунликни бой бериб қўйгани тасвирланган. Пойганинг қолган иштирокчилари ҳаттоки жойларидан ҳам жилишмаган.

Қизиғи, ўтган йилдаги пойгада ҳам қиз бола ютган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш