Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:35 / 16.03.2016
1110
1 дақиқада ўқилади
Нигерияда масжидда амалга оширилган теракт туфайли 22 киши ҳалок бўлди
Нигериянинг Майдагури шаҳрида жойлашган масжидлардан бирида портлаш юз бериши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.
Қайд этилишича, портлаш террорчи-ҳудкуш томонидан содир этилган.
Февраль ойи ўртасида Нигерия шимолидаги Борно штати маркази бўлмиш Майдагуридан 85 км масофадаги қочқинлар лагерида портлаш юз бериб, 60дан ортиқ киши ҳалок бўлганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш