15:11 / 16.03.2016
2067

Ўзбекистонда болалар учун ногиронлар ҳақидаги китоб чоп этилди

Ўзбекистонда жисмоний ногирон одамлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг болаларга мўлжалланган “Все дело в способности” номли версияси тақдим этилди.

Китобда ногиронлик лаёқатсизлик дегани эмас мазмунидаги болалар иштирокидаги кўплаб сурат ва тасвирлар жой олган. Бу китоб саҳифаларида жисмоний имкониятлари чегараланган болалар соғлом болаларга шеърлар орқали мурожаат этадилар. Бундан ташқари, болани бошқалардан ажратиб турган жиҳатига эмас, балки боланинг ўзига эътибор бериш лозимлиги уқтирилади, дейилади UNICEF сайти хабарида.

ЮНИСЕФ ваколатхонасининг Ўзбекистондаги раҳбари Роберт Фудерич имкониятлари чегараланган болалар бутун дунёнинг энг заиф гуруҳига тааллуқлилигини маълум қилди, деб хабар беради Sputnik.

Top