18:44 / 16.03.2016
1956

Ўзбекистонда динозаврларнинг янги тури қолдиқлари топилди

Америкалик олимлар Ўзбекистонда фанга номаълум динозавр тури қолдиқларини топишди. Уларнинг фикрига кўра, бу тур тираннозаврларнинг аждодлари бўлиши мумкин.

Қолдиқлар Ўзбекистон шимоли Қизилқум чўлларида топилган, деб хабар беради newdaynews.ru.

Топилма скелетнинг тузилиши кўп жиҳатдан тираннозавр билан ўхшаш, бироқ ҳажми кичикроқ. Унга Timurlengia euotica номи берилди.
Тадқиқотчиларнинг таҳминига биноан, динозаврларнинг ушбу тури бўр даври ўрталари – ўртача 90 миллион йиллар аввал яшаган. У даврларда Ўзбекистон ҳудудида қуруқ чўл-у биёбонлар ҳамда бепоён ўрмон ва кўллар бўлган.

Олимлар ушбу топилма сайёранинг энг ҳайбатли йиртқичи эволюциясини кузатиш имконини яратади деб умид қилмоқдалар.

Top