11:49 / 16.03.2016
1518

Покистонда автобус портлаши оқибатида 15 нафар давлат хизматчиси ҳалок бўлди

Покистон шимоли-шарқидаги Пешавор шаҳрида миналаштирилган автобус портлаши оқибатида 15 нафар давлат хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полициячиларга асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, автобус давлат идоралари ходимларини шаҳар атрофидаги ҳудудлардан туман марказига иш жойларига олиб кетаётган бўлган. Дастлабки тахминларга кўра, портловчи қурилма аввалдан транспорт воситаси ичида бўлган.

Айни вақтда воқеа жойида қутқарув хизматлари вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иш олиб боришмоқда.

Top