Жаҳон | 11:57 / 16.03.2016
2522
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 5 магнитудали зилзила юз берди

16 март куни Қозоғистонда ҳудудида таснифи 5 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда мамлакат Таълим вазирлиги қошидаги сейсмология қўмитаси сайтида маълум қилинган.

Зилзила маркази Олма-Ота шаҳридан 569 километр шимоли-шарқда, ўчоғи эса 10 километр чуқурликда бўлган.

Ҳодиса натижасида юз берган вайронагарчиликлар ва жабрланувчилар ҳақида маълумотлар йўқ. Зилзила ўчоғига яқин жойлашган, аҳолиси 40 минг нафар атрофида бўлган Аягоз шаҳрида 4 балли зилзилани сезишган.