Жамият | 19:57 / 17.03.2016
1550
1 дақиқада ўқилади

Австралияда «Вверх» мультфильмидаги ҳаво шарини намойиш этишди

Австралияда Диснейнинг «Вверх» мультфильми услубидаги ҳаво шарини тақдим этишди. Анимацион фильмнинг бош қаҳрамони Карл Фредриксен ўзининг уйига минглаб ҳаво шарларини боғлаб, саёҳатга йўл олади.

Бристол шаҳрида ясалган ушбу ҳаво шарининг расмий номи Cameron TR-84 деб номланган. Унинг муаллифи Саймон Эски. У катта ҳаво шарига 600 хил ранг-баранг ҳаво шарчаларини ёпиштириб чиқди.

Ҳаво шари нусхасини Canberra Balloon Spectacular фестивалида 20 март кунигача кўриш мумкин. Таъкидланишича, тадбирнинг меҳмонлари ҳаво шар ҳақида ижтимоий тармоқларда қўплаб фаол гапиришмоқда.

Фестивал тугаганидан сўнг Саймон Эски Японияга жўнаб кетади.

Достонбек Матёкубов
Тайёрлаган Достонбек Матёкубов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш