14:43 / 17.03.2016
1434

Еврокомиссия раҳбари: Туркия Европа Иттифоқига қўшилишга тайёр эмас

Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкернинг фикрича, Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўлишга ҳали тайёр эмас.

Миграция инқирози масалаларини ҳал этишда Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кучайтирганига қарамасдан, Туркия яқин ўн йиллик даврда Европа блогига қўшилишга умид қилмаслиги керак, деди Юнкер Handelsblatt нашрига берган интервьюсида.

Юнкер, шу ўринда 17-18 март кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган саммит чоғида миграцион инқироз бўйича келишувга эришилига умид қилаётганини билдирди.

“Мен эҳтиёткорона оптимизм ҳис қиляпман”, - деди ЕИ раиси суҳбат давомида.

Top