12:01 / 17.03.2016
1737

Корея Республикаси элчиси Ўзбекистонда фахрий докторлик унвонига эришди

Корея Республикасининг Тошкентдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ли Ук Хён жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети (ЖИДУ)нинг фахрий докторлик унвонига эришди.

Унвонни топшириш маросими чоғида Элчининг мамлакатларимиз аро стратегик ҳамкорлик муносабатларини рағбатлантириш ва турли йўналишлардаги кенг ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришнинг фаол тарафдорларидан бири эканлиги айтилди, деб хабар беради UzDaily.uz
Элчи Ли Ук Хённинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси яқинда ўз ниҳоясига етади.

“Бугунги маросим мен учун катта аҳамиятга эга. ЖИДУ оиласининг бир бўлаги эканимдан ва Ўзбекистон раҳбарияти менга шундай ажойиб совға – университетнинг Фахрий доктори унвонини тақдим этганидан чуқур фахр ва ифтихор туйғуларини ҳис этяпман. Бу икки томонлама муносабатларнинг юқори даражада эканига яна бир далилдир”, - муносабатини билдирди элчи.

Top