Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 18:10 / 17.03.2016
1607
1 дақиқада ўқилади
18 март куни учун об-ҳаво маълумоти
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. 2500 метр баландликдаги ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш