Жаҳон | 16:35 / 17.03.2016
1171
1 дақиқада ўқилади

Сурияда тўққизта аҳоли пункти сулҳга қўшилиш ҳақидаги келишувни имзолади

Хама провинциясининг 10 мингга яқин одам истиқомат қилувчи тўққизта аҳоли пункти миллий сулҳ ва ўқ узишни тўхтатиш жараёнига қўшилиш тўғрисидаги келишувни имзолади.

Бу ҳақда Хама провинцияси сулҳ гуруҳи раҳбари Герман Руденко маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.

Руденконинг сўзларига кўра, Сурияда урушни тўхтатишга қўшилиш ҳақидаги аризаларни Хама провинциясининг 38 аҳоли пункти имзолаган, охирги ҳафтада яна 10та мурожаатнома келиб тушган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш