Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 01:07 / 17.03.2016
1267
1 дақиқада ўқилади
Туркиядаги “Инжирлик” базасида максимал даражадаги тревога эълон қилинди
Туркия жанубидаги “Инжирлик” авиабазасида тревога даражаси максимал – “дельта” даражасигача кўтарилди, деб хабар бермоқда ҳарбий манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Hurriyet газетаси.
Айни вақтда базада ИШИДга қарши АҚШ бошчилигидаги коалицияда иштирок этаётган АҚШ, Буюк Британия, Германия, Саудия Арабистони ва Қатар ҳарбий самолётлари жойлаштирилган.
Нашр манбасининг таъкидлашича, тревога келиб тушган разведка маълумотлари сабабли эълон қилинган. Шу сабабли авиабаза ходимларига дам олиш кунлари бекор қилинди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш