22:20 / 18.03.2016
1911

Бразилия нефть-газ конларини сотувга қўйди

Бразилия давлат Petrobras энергетика компанияси нефть-газ конлари мавжуд шельфларни сотмоқда. Bloomberg агентлигининг хабарига кўра, конларнинг ўртача нархи 2 миллиард доллар бўлади.

“Petroleo Brasileiro SA активлар савдоси ва қарзларни узиш режаси доирасида шельф конларини 2 миллиард долларга сотяпти”, дейилади хабарда.

Bauna конини сотиб олишга харидор бўлганлар қаторида россиялик миллиардер Михаил Фридманга тегишли LetterOne (L1) сармоядорлик компанияси ҳам бор.

Top