00:16 / 18.03.2016
1229

Меркель Туркия билан музокаралар мураккаб бўлишини айтди

Туркия билан миграция инқирозидан ўта олиш масаласи бўйича музокаралар мураккаб бўлади ва яна кўп нарсани муҳокама қилиш керак, деб айтди 17 мартда Брюсселда бошланган Европа Иттифоқи саммитида Германия канцлери Ангела Меркель.

“Яхшиямки биз барча масалаларни яна бир бор муҳокама қилиш учун ўзимизга озгинча вақт қолдирдик”, деб айтди Меркель ва “бир қатор муаммоларни ойдинлаштириб олиш керак” деб қўшимча қилди.

“Биз Европа Иттифоқи давлатлари ва Туркия ўртасида манфаатлар мувозанатини топишимиз керак”, деб айтди Меркель ва Европа Иттифоқининг барча 28 та давлатини қониқтирадиган позицияни келишиб олиш кераклигини таъкидлади. “Ўйлайманки, шунда эртага келадиган Туркия бош вазири билан муросага келиш учун барча шароитлар яратилади. Бу музокаралар мураккаб бўлади, бироқ асосий йўналиш тушунарли”, деб айтди Меркель. Меркель шунингдек Грецияда гуманитар вазиятнинг яхшиланиши муҳимлигини қайд қилиб ўтди.

“Биз Грецияга иложи борича тезроқ гуманитар вазиятни яхшилаш ва ўзига олган мажбуриятларни бажаришида ёрдам бермоқчимиз”, деб айтди канцлер. Меркель “ҳар бир қочқиннинг ишини алоҳида тартибда кўриб чиқиш ва унинг ҳуқуқларига амал қилиш муҳимлигини” таъкидлаб ўтди.

“Биз яна кўпгина нарсани муҳокама қилишимиз лозим ва олдинда қизғин баҳслар турибди”, деди Меркель.

Top