Жамият | 19:37 / 18.03.2016
4609
2 дақиқада ўқилади

Ногирон йигитга турмушга чиқаётган қизни тўй кунида катта совға қарши олди

Тўй куни ёшларнинг ҳаёти мутлақо кескин томонга ўзгарди.

Куёв бир неча йиллар аввал автоҳалокатга учраган эди. У ўз никоҳ оқшомигача аҳволи яхшиланишига умид қилган эди. Бироқ, бари ўзгача тус олди. Кевинда рефлексли симпатик дистрофия ривожланиб кетди ва бу оёқларнинг ампутация (тананинг периферик қисмини олиб ташлаш операцияси)сига олиб келди.

Шунга қарамай, Кевин ҳеч нимадан нолимай, қувноқ бўлишда давом этди ва севгилисини тинчлантириб, бундан-да ёмонроқ ҳодиса бўлмагани учун шукр қилишини сўради.

Бўлажак турмуш ўртоқлар бир-бирларини илк учрашувдаёқ севиб қолишган эди ва Кевиннинг қайлиғи унинг аравачага михланиб қолганидан бирон марта ҳам нолимади. Тўй куни Кевин бўлажак рафиқасига кутилмаган совға қилишга қарор қилди.

Барча меҳмонлар йиғилган, келинни меҳроб томон олиб боришмоқда. Барчанинг ўрнидан туриши сўралди ва шу вақт келинни қарши олаётган Кевин ҳам иккала оёқда ўрнидан турди. Қиз ҳайратдан лол қолиб, қувонч ёшларини яшира олмади.

Кевин тўйгача узоқ вақт катта туҳфа тайёрлашни режа қилган эди: у психотерапевт, протезист ҳузурига қатнаб, кучли оғриқларга қарамай, юришни ўрганди. Аммо унинг бу жасорати сабрли севгилиси учун ажойиб мукофот бўлди.