17:34 / 18.03.2016
1248

ОАВ: Британия Украина билан мудофаа шартномасини имзолаш ниятида

Буюк Британия Украина билан янги мудофаа шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақида The Telegraph хабар беради.

Нашрнинг маълумотига кўра, шартнома украиналик ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш ва уларни ўқитишда ёрдам бериш, энг асосийси Россияга қарши туриш масалаларини кўриб чиқади. Шунингдек, шартнома ўн беш йиллик муддатга тузилиши қайд этилган.

“Буюк Британия ўз ҳудудий суверенитетини ҳимоя қилаётган Украина томонда бўлишни ниятида”, - деб эълон қилди Британия мудофаа вазири Майкл Фэллон.

Расмийларнинг маълум қилишича, Буюк Британия ва Украина ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги аввалги шартнома ўша вақтдаги Украина президентининг олиб борган сиёсати Британия ҳукуматининг норозилигига учрагани сабабли 2006 йилда ўз ишини тўхтатган эди.

The Telegraph мақоласида, гарчи Виктор Янукович расман 2010-2014 йиллар президентлик лавозимида турган бўлса-да, у вақтда Украина Янукович томонидан бошқарилганлиги қайд этилган. Эслатиб ўтамиз, 2006 йилда Украина президенти аслида Виктор Ющенко бўлган.

Top