01:23 / 18.03.2016
1252

Оқ уй Обама сайловолди пойгасида демократларни Клинтонни қўллаб-қувватлашга чорлагани ҳақидаги хабарни инкор этди

АҚШ президенти Барак Обама ўз партиядошлари бўлган демократларни АҚШ президенти лавозимига сайловолди пойгасида Хиллари Клинтон номзодини қўллаб-қувватлашга чорламаган. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жошуа Эрнест журналистлар учун мунтазам бериладиган матбуот-анжуманида айтиб ўтди.

Эрнест шу тариқа The New York Times газетасидаги Обама Хиллари Клинтон номзодини қўллаб-қувватлашга чорлагани ҳақидаги мақолага изоҳ берди. Мақолада Обама Техас штатидаги Остин шаҳрида 11 мартда жамоатчилик учун ёпиқ бўлган партия жамғармаси учун пул йиғиш тадбирида ҳомийларни демократлардан яна бир номзод Берни Сандерсни эмас, балки Клинтонни қўллаб-қувватлашга чорлагани ёзилган эди.

Top