Спорт | 20:28 / 18.03.2016
2919
2 дақиқада ўқилади

Ўзбек футболи тарихидаги футболчилар, мураббийлар, ҳакамлар

Бугун ўзбек футболига асос солинганининг 104 йиллиги нишонланмоқда.

Футбол - Ўзбекистон халқи маданий ҳаётининг ажралмас қисмларидан биридир. Ўзбек футболининг тарихи узоқ даврларга бориб тақалади. Аниқроғи, XX асрнинг бошида, 1912 йилнинг ўзидаёқ бутун Фарғона водийси, хусусан Қўқон шаҳри ушбу ўйин билан "касалланиб" бўлган эди. 

Дастлаб бундай жамоалар турли корхоналарда ишлаётган ишчилардан тузилган. Фарғона вилоятида биринчи чемпионат 1914 йилда бўлиб ўтган. 

Бироз вақт ўтиб, бундай жамоалар Самарқанд, Тошкент ва Андижон шаҳарларида ҳам пайдо бўла бошлади. Ўша узоқ йилларда Ўзбекистондаги жамоалар ўртасида турли мусобақалар ўтказила бошланган.

Собиқ Иттифоқ таркибида Ўзбекистон вакиллари ўтган асрнинг 20-йилларидан бошлаб турли мусобақаларда қатнаша бошлаган.

Собиқ Иттифоқ футболи ҳаётида Ўзбекистон доимо алоҳида ўринларда турган. Ўзбекистон жаҳон футболига Геннадий Красницкий, Юрий Пшеничников, Биродар Абдураимов, Миржалол Қосимов, Вадим Абрамов,  Максим Шацких, Равшан Эрматов каби шахсларни тақдим этган.   

Бугун мустақил Ўзбекистон футболи ривожланиши янада баланд чўққига чиқиш арафасида турибди. Ўзбекистон миллий жамоаси футбол оламида энг нуфузли мусобақа бўлган — Жаҳон Чемпионатига чиқиш йўлида ҳаракат қилмоқда.

 

 

 Манба: tribuna.uz