21:52 / 18.03.2016
2083

Парижда гўшт маҳсулотлари сотувчи биринчи автомат пайдо бўлди

Франция пойтахти Парижда гўшт маҳсулотлари сотувчи биринчи автомат пайдо бўлди. Associated Press ахборот агентлигининг таъкидлашича, парижликларда кунбўйи ўзларининг севимли багетларини сотиб олиш имконияти бор эди, энди улар ўрдак конфиси ва мол карпаччоси каби деликатесларни ҳам сотиб олишлари мумкин бўлади.

Савдо автомати шаҳарнинг шарқида Шаронн кўчасида жойлашган. У L'ami Txulette гўшт дўкони эгалари Флоранс ва Мишель Пузолга тегишли бўлиб, жуфтлик уни яратишга 40 минг евро сарфлади.

Флоранс Пузолнинг айтишича, уларнинг дўконлари якшанба ва душанба кунлари ёпиқ бўлади, қолган кунлари эса соат 20.00 да ёпилади ва шу сабабли унга кечгача ишлайдиганлар кира олмасдилар. Савдо автоматлари бу вазиятдан чиқишнинг ечими бўлиши керак.

Автомат пластик карталар ва нақд пул қабул қилади. Унда сотиладиган маҳсулот дўкондаги худди шундай маҳсулотдан ўртача 20 евроцентга қимматроқ.

Бу автомат Франциядаги биринчи гўшт маҳсулотлари сотувчи автомат эмас. Уч йил аввал шу турдаги автомат Гара шаҳрида пайдо бўлганди.

Top