Жамият | 17:41 / 18.03.2016
1593
1 дақиқада ўқилади

Қаллоблар 3 сонияда дўкондаги карта ҳисоблагични алмаштириб қўйишди

Флоридалик уч нафар фирибгар Майами-Бич дўконларидан бирида сотувчининг эътиборини чалғитиб, бор-йўғи уч сонияда банк терминалига қалбаки ҳисоблагич (скиммер) ўрнатиб қўйишди. Бутун жараён кузатув камераларида қайд этилган.

Одатда скиммерлар банк ҳудудидан ташқарида - қўлга тушиш эҳтимоли камроқ бўлган жойларда ўрнатилади.

Скиммерлар тўлов картасининг магнит тасмасидаги барча маълумотлар (ПИН-код, карта ва ҳисоб рақами, карта эгасининг исм-шарифи ва ҳоказо)ни ўқий оладиган портатив мослама. Чипли карталар анча хавфсизроқ ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш