18:13 / 18.03.2016
2375

Тошкентдаги «Жўрабек» жомеъ масжиди қурилиши бошланди

18 март, жума куни Тошкентдаги «Жўрабек» жомеъ масжидининг янги биноси қурилиши учун биринчи ғишт қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида таниқли уламолар ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита бўлим бошлиғи Муҳаммадбобур Йўлдошев ҳамда фахрий имомлар қатнашиб, масжиднинг биринчи ғиштини қўйиб беришди.

Яшнобод туманида жойлашган “Жўрабек” жомеъ масжидининг янги биноси хонақоҳи 650 ўринга мўлжалланган. Масжид битта минора, гумбаз ва муҳташам айвонлардан иборат лойиҳа чизмаси асосида барпо этилмоқда.

Top