Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги iPhone номи аниқ бўлди
Хитой ижтимоий тармоғи Weibo (Twitter аналоги)да 4 дюймли iPhoneнинг чакана ўрами пайдо бўлди. Бу ҳақида 9to5mac нашри хабар берди.
Фотосуратга кўра, янги iPhone Apple томонидан «SE» номини олиши қарор қилинган.
4-inch iPhone packaging leak seems to confirm ‘SE’ branding and 16 GB storage size option https://t.co/kZETF5X5Vh pic.twitter.com/ylEbvQS89w
— 9to5Mac (@9to5mac) 17 марта 2016 г.
Аввалроқ, янги қурилманинг iPhone 5se ва 6c номлар билан аталиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бундан ташқари, ўрам устидаги 16 ГБ маркировкаси Apple компанияси томонидан ҳаливери смартфоннинг бу русумидан воз кечилмаслигидан далолат беради.
Шунингдек, ўрамда қурилма EarPods қулоқчинлари билан бирга сотилиши ҳақида ахборот бор ва бу билан қурилмада қулоқчинлар учун уланиш порти мавжуд эканлигига тахмин қилиш мумкин. Қурилма Apple Pay мобил тўловлар тизими ишлаши учун NFC чипи билан ҳам жиҳозланади.
iPhone SE Apple компаниясининг 4-дюймли смартфонларининг давомчиси ҳисобланади, лекин кучлироқ техник хусусиятларга эга бўлади. Тахминий маълумотларга кўра, смартфон кучлироқ A9 процессори ва 12 мегапикселли камера билан қуролланади.
Янги iPhone SE`ни ва iPad`ни Apple компанияси 21 март куни тақдим этади.